Узбек O'zbek
Марат Бикмаев 2та ўйинга четлатилди ва 20 миллион сўм жаримага тортилди
Чоршанба, 28 Ноябр
5793

Суперлига 31-туридан ўрин олган «Пахтакор»га (3:2) қарши ўйинда «Локомотив» футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилган эди.

Бугун ПФЛ этика қўмитаси бу ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказди ва уни атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда, мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг Г қисмини қўпол равишда бузгани учун Марат Бикмаевни 2та расмий ўйинга четлатди ва 20 миллион сўм жаримага тортди.

Қайд этиш жоизки, аввалроқ, Суперлига 23-туридан ўрин олган «Металлург» – «Локомотив» баҳсида ҳам захира ўриндиғида ўтирган Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатгани туфайли, 2та расмий ўйинга четлатилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз