Фото: Афинада ўйин вақтида тартибсизликлар юзага келди
Nov. 28, 2018, 12:40 p.m. 3352

Грециянинг АЕК клуби Европа Чемпионлар лигасини муддатидан аввал тарк этди: жамоа 5 турда 5 марта мағлуб бўлди, тўплар нисбати - 2:12.

Жамоа мухлислари «Аякс»га қарши ўйингача ҳам ғазабга минишганди. Афинада бир кун олдинроқ таранглик юзага келиб бўлганди. 

Меҳмонлар жамоаси ультрасига Польшанинг «Краковия» клуби мухлислари ҳамда АЕК клубининг ашаддий рақиби бўлмиш «Панатинаикос» клуби фанатлари ҳам қўшилган, шаҳарнинг бир неча нуқталарида оммавий муштлашувлар содир бўлиб ўтганди. Бу тартибсизликларни бартараф этиш учун полиция кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлган.

Ўйин вақтида эса икки томон бир-бирига қарата файерлар ва ёнувчи бутилкалар улоқтира бошлади.

Шундан сўнг муштлашувлар бошланди. «Аякс» ва «Панатинаикос» фанатлари мезбонлар секторига бостириб кирмоқчи бўлишди, уларни полиция қарши олди.

Тўқнашувлар вақтида бир неча мухлис шикастланди.

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт фанатларни тинчланишга чақирди.

Бу ўйинда «Аякс» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Чемпионлар лигасида 13 йил ичида илк марта плей-офф босқичига йўл олди.