Узбек O'zbek
Роналду «Ювентус»га собиқ жамоадошини таклиф этди
Сешанба, 27 Ноябр
14392

«Реал» яримҳимоячиси Марко Асенсио фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Diario AS нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли испаниялик футболчига «Ювентус» даъвогарлик қилмоқда.

Хабар қилинишича, «бьянконерилар» ҳужумчиси Криштиану Роналду туринликлар клуби раҳбариятига собиқ жамоадошини сотиб олишни таклиф қилган.

Асенсио «Реал»ни тарк этишга тайёр: у «қаймоқранглилар» бош мураббийлигига Сантьяго Солари келганидан кейин асосий таркибда ўйнамаяпти.

Жорий мавсумда Асенсио «Реал» учун барча турнирлар доирасида 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол урган ва 1 голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз