«Арсенал» сафига Франция чемпионати кашфиёти келиб қўшилиши мумкин
Nov. 22, 2018, 2 p.m. 4411

«Лилль» вингери Николя Пепе «Арсенал» қизиқишлари доирасида турибди.

The Times хабарига кўра, Лондон клуби қишки трансферлар чоғида ушбу 23 ёшли ивуарлик футболчини сотиб олишга ҳаракат қилади.

«Арсенал» Пепени жароҳат туфайли мавсум охирига қадар сафдан чиққан Дэнни Уэлбекка муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Пепенинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Айни вақтда унга «Тоттенҳэм» ҳам даъвогар.

Ушбу футболчи Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 учрашувда майдонга тушиб, 8 гол урган ва 7 голга узатма бериб, мавсум кашфиётига айланган.