Суперлигада октябрь ойининг энг яхши дарвозабони, мураббийи ва чиройли голи аниқланди
Nov. 21, 2018, 6:23 p.m. 3579

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлигада октябрь ойининг энг яхши дарвозабони, мураббийи ва чиройли голини аниқлади.

Сўровномада Суперлиганинг 12та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ташкил этилган сўровнома орқали қабул қилинди. 

Сўровнома якунларига кўра, «Локомотив» посбони Игнатий Нестеров октябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Кучли учликдан Санжар Қувватов ва Акбар Тўраев ўрин олишди.

«Локомотив» устози Андрей Фёдоров энг яхши мураббий деб топилди. У соврин учун курашда Бахтиёр Ашурматов, Рўзиқул Беридев ва Сергей Лушчанни ортда қолдирди.

«Насаф» футболчиси Хуршид Мухторов томонидан ОКМК дарвозасига киритилган тўп октябрь ойининг энг чиройли голи бўлди.