Жаҳоннинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган 7-рақам соҳиби «МЮ»га қайтиши мумкин
Nov. 20, 2018, 12:41 p.m. 21625

«Манчестер Юнайтед» «Лион» ҳужумчиси Мемфис Депайни жамоага қайтаришни истамоқда, деб хабар тарқатди Transfermarketweb.

Манба маълумотига кўра, «қизил иблислар» бош мураббийи Жозе Моуриньо 24 ёшли вингерни яна ўз жамоасида кўришни истамоқда. Аммо «МЮ» мутасаддилари ушбу трансфернинг амалга ошишига шубҳа билдирмоқда. Раҳбарият, биринчидан, харид анча қимматга тушиши, иккинчидан, ўз вақтида Моуриньо Депай билан яхши тил топишиб кета олмагани сабаб бу фикрга қарши чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мемфис 2015-2017 йилларда манкунианликлар шарафини ҳимоя қилган, ўтган йилнинг январида 16-17 млн фунтга «Лион»га трансфер қилинган эди. Нидерландиялик ҳужумчи  2015 йилда France Football талқини бўйича «Жаҳоннинг энг яхши ёш футболчиси» деб эътироф этилган.