Узбек O'zbek
Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги 4 йилда илк маротаба 4та тўп фарқи билан ютқазди
Сешанба, 20 Ноябр
4333

Ўзбекистон терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Беллашув Эктор Купер шогирдларининг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти билан тугади. 

Бу «оқ бўрилар»нинг сўнгги 4 йил ичидаги 4та гол фарқи билан бой берилган илк ўйини бўлди. 2015 йил 31 март куни Ўзбекистон терма жамоаси Миржалол Қосимов мураббийлигида, Японияда маҳаллий терма жамоага 1:5 ҳисобида ютқазган эди. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги бор рақибдан 4та голни ўша йили 16 июнь куни ўтказиб юборган ва КХДР терма жамоасидан сафарда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шундан сўнг, бош мураббий Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз