Канте «Челси» тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчи бўлади
Nov. 20, 2018, 8:40 p.m. 4188

«Челси» клуби яримҳимоячи Нголо Канте билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Футболчи билан 5 йиллик меҳнат битими расмийлаштирилади ва унинг маоши ҳафтасига 290 минг фунт қилиб белгиланади. Натижада, Канте «кўклар» тарихидаги энг кўп маош олувчи футболчига айланади. Қайд қилиш жоизки, «Челси» яримҳимоячиси Эден Азар учун ҳафтасига 300 минг фунт маошни кўзда тутувчи янги шартнома тайёрламоқда. Бироқ, бельгиялик уни имзолашни истамаяпти.

Кантенинг амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган. Унинг маоши ҳафтасига 150 минг фунтга тенг. 27 ёшли франциялик 2016 йилдан бери жамоа шарафини ҳимоя қиляпти.