Бельгияни апрелгача ҳеч ким қувиб етолмайди
Nov. 20, 2018, 10:32 p.m. 4948

Бельгия терма жамоаси ФИФА рейтингида камида 2019 йил апрель ойигача пешқадам бўлиб қолади.

L’Équipe хабарига кўра, белгияликлар терма жамоаларнинг 18-26 март кунлари ўтказиладиган кейинги ўйинларигача 1-ўринни ҳеч кимга беришмайди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Бельгия терма жамоаси ФИФА рейтингида Франциядан атиги 1 очко олдинда бормоқда. Учинчи ўринни Бразилия терма жамоаси эгаллаб турибди. 

Ўзбекистон терма жамоаси 94-ўринда бормоқда.