Узбек O'zbek
Анчелотти «Наполи» раҳбариятига шарт қўйди
Сешанба, 20 Ноябр
7165

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти клуб раҳбариятига шарт қўйди, деб ёзади Todomercadoweb.

Мутахассис яримҳимоячи Хосе Кальехонни таркибда сақлаб қолишни талаб қилмоқда.

31 ёшли испанияликнинг неаполликлар билан имзолаган шартномаси муддати 2020 йилда ниҳоясига етади. Ҳозирча томонлар уни узайтириш бўйича келишолмаяпти. 

Анчелотти «Реал»нинг собиқ футболчисини жамоаси учун жуда муҳим деб ҳисобламоқда ва шахсан унинг меҳнат шартномаси масаласига аралашмоқчи.

Кальехон «Наполи» таркибида 2013 йилдан бери тўп тепади ва 271та ўйинда 74та гол уриб, 73та голли узатмани амалга оширган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз