Роналду: «Ўзилдан ҳалиям хафаман»
Nov. 19, 2018, 7:55 p.m. 25141

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Реал» клубида ўйнаб юрганида, жамоадоши Месут Ўзилнинг «Арсенал»га ўтиб кетганидан дарғазаб бўлганини тан олди.

«Ўзилнинг кетиши мен учун ёмон хабар бўлган. Месут майдондаги ва дарвоза олдидаги ҳаракатларимни жуда яхши тушунадиган футболчи эди. «Арсенал»га ўтиб кетгани учун ундан ҳалиям хафаман», — деб Роналду сўзларини келтирмоқда Mundo Deportivo.

Роналду ва Ўзил 2010-2013 йилларда «Реал»да биргаликда ўйнаганлар ва Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғолиб чиқишган. Ўзил 2013 йилда «Арсенал»га ўтиб кетган.