Узбек O'zbek
Салоҳ жуда кеч гол ургани учун мисрлик қизчадан узр сўради
Шанба, 17 Ноябр
7113

Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Африка Миллатлар кубоги саралаши доирасидаги Тунисга қарши баҳсда гол уриши ўйин сўнггига қадар кечиккани учун ёш мухлисасидан кечирим сўради.

Гап шундаки, учрашувга ташриф буюрган мактаб ўқувчиси қуйидаги ёзувли баннерни кўтариб турган: «Салоҳ, илтимос, гол ура қол. Уйга кетгим келяпти. Уйга вазифани бажаришим керак». Қизалоқ трансляция операторлари эътиборини тортган ва эфир вақтида кўрсатилган.

Ушбу баннер «Ливерпуль» ҳужумчисининг эътиборидан четда қолмади. У Twitter`даги саҳифасида шундай деб ёзди: «Сени иложи борича эртароқ уйга кетишинг учун қаттиқ уриндим. Сўнгги дақиқага қадар қолишингга тўғри келганидан афсусдаман. Устозинг эртага вазиятни тўғри тушунади, деб умид қиламан».

Салоҳ ушбу ўйиннинг 90-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоага ғалаба келтирди - 3:2. Натижада мисрликлар мусобақа жадвалида очколар бўйича тунисликларга етиб олди. Ҳозирда иккала терма ҳисобида 12 очкодан мавжуд ва улар мусобақа финал босқичи йўлланмасини ҳал қилиб бўлишган. Квартетнинг қолган икки аъзоси – Свазиленд ва Нигер термаларида 1 очко бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз