Эрик Байи «ПСЖ»га ўтиши мумкин
Nov. 17, 2018, 11:28 p.m. 1780

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Эрик Байи клубни тарк этиб, «ПСЖ»га ўтиши мумкин. 

24 ёшли ивуарлик жуда кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози ва фаолиятини бошқа клубда давом эттириш ҳақида ўйламоқда.

Ўз навбатида парижликлар Байи билан шартнома имзолашга тайёр. Унинг трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Байи «Манчестер Юнайтед» таркибида атиги 7та ўйин ўтказган.