«Барселона» собиқ бош мураббийи Мексика терма жамоасини бошқаради
Nov. 15, 2018, 11:43 a.m. 2614

«Атланта Юнайтед» бош мураббийи Херардо Мартино Мексика футбол федерацияси билан 4 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди, деб хабар беради Univision.

Манбага кўра, Мартино Мексика термаси бошқарувига ўтади ва 4 йил давомида 8,8 млн доллар маош олади. 55 ёшли мураббий MLS кубоги ўйинлари якунлангач, янги лавозимида иш бошлайди.

Аргентиналик мутахассис «Атланта Юнайтед»ни MLS`нинг жорий мавсумида иккинчи ўрин соҳибига айлантириб, чемпионатнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган. Клуб айни пайтда плей-офф яримфиналида кубок учун ҳам курашни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Херардо Мартино 2013/14 йиллар мавсумида «Барселона»га устозлик қилган, ундан кейинги икки йил давомида эса Аргентина терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаган эди.