Узбек O'zbek
Рўзиқул Бердиев ва Улуғбек Бақоев «Про» лицензиясига ўқимоқда
Чоршанба, 14 Ноябр
2620

14 ноябрь куни "Чиғатой" спорт базасида ОФК дастури асосида "Про" дипломи учун халқаро мураббийлик курслари бошланди.

Ўқув курсларининг очилиш тадбирида ЎФА бош котиби Сардор Раҳматуллаев, ПФЛ бош директори Омон Ғофуров, ФИФА инструкторлари Гарри Филипс ва Бадр Аҳмад, шунингдек, бошқа расмий шахслар иштирок этишди, деб хабар беради ЎФА расмий сайти.

"Про" дипломи учун ўтказилаётган халқаро мураббийлик курсларида Рўзиқул Бердиев (“Насаф”), Улуғбек Бақоев (“Бухоро”), Жаъфар Ирисметов (“Пахтакор”), Нўъмон Ҳасанов (“Қўқон-1912), Жасур Абдураимов (“Пахтакор”), Ҳамид Актамов (“Қизилқум”) каби мутахассислар таълим олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги мавсумдан эътиборан Суперлига клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб борадиган мутахассисдан “Про” лицензияси талаб қилинади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз