«Реал» қишда қўлга киритадиган илк футболчи маълум
Nov. 14, 2018, 4:38 p.m. 30033

Мадриднинг «Реал» клуби қишки трансфер ойнасида қўлга киритиши мумкин бўлган илк футболчи маълум. 

Marca нашри тарқатаётган хабарларга қараганда, Аргентинанинг «Ривер Плэйт» клуби яримҳимоячиси Эзекиэл Паласиос мадридликлар нишонидаги илк номзод экан. Куни кеча «Реал»нинг бош мураббийига айланган Сантьяго Соларининг илк хариди айнан Паласиос бўлади.

Манбада ёзилишича, ушбу трансфер «Бока Хуониорс»га қарши бўлиб ўтадиган Либертадорес Кубоги финали жавоб учрашувидан кейин эълон қилинади. 
Эзикиэл Паласиос 1998 йилда туғилган, «Ривер Плэйт» клуби тарбияланувчиси ҳисобланади.

2015 йилда жамоада дебют қилган ёш футболчи бугунгача 26 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол муаллифи бўлган. Шу йилдан Аргентина терма жамоасига ҳам чақирилиб, 2 ўйинда майдонга тушишга улгурган.