Узбек O'zbek
Италия Суперкубоги ўйини Саудия Арабистонидан бошқа мамлакатга кўчирилмайдиган бўлди
Чоршанба, 14 Ноябр
1622

А Серия раҳбарияти Италия Суперкубоги учрашувини Саудия Арабистонидан бошқа мамлакатга кўчирмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда Football Italia. Ушбу масала октябрь ойи бошида саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ўз мамлакатининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилганидан сўнг сўроқ остида қолаётган эди.

Маълум қилинишича, Италиянинг Саудия Арабистонидаги элчиси Лука Феррари А Серия президенти Гаэтано Миккичедан «халқаро мувозанатни қўллаб-қувватлаш учун» Суперкубок жойини ўзгартирмасликни сўраган.

«Ювентус» ва «Милан» ўртасида кечадиган Италия Суперкубоги ўйини 2019 йил 16 январда Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.

Қўшимча қилиш жоиз, ҳозирги қадар ушбу икки клуб бу совринга 7 мартадан эга чиққан бўлиб, бу борада энг яхши кўрсаткич соҳиблари саналишади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз