Ибраҳимович «Милан»га қайтишга яқин
Nov. 14, 2018, 10:28 p.m. 3599

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович «Милан» клубига қайтишга яқин. 

Sky Sport Italia хабарига кўра, 37 ёшли футболчининг агенти Мино Райола «Милан» спорт директори Леонардо билан музокара ўтказмоқда. Златан клубда йилига 4 миллион евро маош олишни истаяпти. «Милан» ярим йиллик шартномага рози, бироқ ҳужумчи 1,5 йиллик шартнома сўрамоқда. Шундай бўлса-да, «Ибра» январда «қизил-қоралар» сафини тўлдиришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Ибраҳимович «Милан» таркибида 2010-2012 йилларда тўп тепган ва 85та ўйинда 56та гол урган эди.

Жорий мавсумда у «ЛА Гэлакси» таркибида 27та ўйин ўтказиб, 22та гол урган ва 7та голга ҳаммуаллифлик қилган.