«Барселона» собиқ тарбияланувчисини орқага қайтармоқчи
Nov. 14, 2018, 8:47 p.m. 8087

«Барселона» клуби «Динамо Загреб» ҳужумчиси Дани Ольмони орқага қайтаришни истамоқда.

Испания терма жамоасининг 20 ёшли футболчиси «Барселона» академиясидаги рақобатга кучи етмай, ёшлигида Хорватияга кўчиб ўтган эди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар раҳбарияти Ольмони қайтаришга жазм қилган ва футболчининг агенти билан музокара ўтказган. Бироқ, «Динамо» ҳужумчини камида 25 миллион еврога қўйиб юборишга рози бўлган.

«Барселона»дан ташқари, Ольмо хизматига «МЮ», «Ман Сити», «Бавария», «Реал» ва «Марсель» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Хорватия чемпионатининг жорий мавсумида Ольмо 10та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.