АПЛ клублари легионерлар чекловига қарши
Nov. 14, 2018, 10:55 p.m. 1823

Англия Премьер-Лигаси клублари легионерларга нисбатан ўрнатиладиган чекловларга қаршилик қилмоқда, деб хабар беради «Советский спорт».

Аввалроқ, Англия футбол ассоциацияси мамлакат футболидаги легионерлар сонини қисқартириш ғоясини илгари сурган эди. Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши туфайли, лимит кучайтирилиши ва легионерлар сони 17дан 12га қисқартирилиши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, клублар бунга қарши овоз беришмоқчи, чунки бу чоралар ўйинларнинг томошабоплигини кескин пасайтиради.

Ҳозирги пайтда 13та клуб, жумладан «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси» ва «Тоттенҳэм» ўз таркибида 12 нафардан ортиқ хорижлик футболчига эга.