Ўзбекистон олимпия терма жамоаси «Dubai Cup 2018» турнирини дуранг билан бошлади
Nov. 14, 2018, 11:30 p.m. 7625

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 олимпиадаси баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида, «Dubai Сup 2018» халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади.

Футболчиларимиз Япония олимпиячиларига қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Голлар Азиз Омонов (14-дақиқа) ва Остон Урунов (29-дақиқа) ҳисобига ёзилди.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари навбатдаги ўйинни 17 ноябрь куни БАА олимпиячиларига қарши ўтказади.

«Dubai Cup 2018» халқаро мусобақаси

14 ноябрь,
БАА – Кувайт 2:1
Ўзбекистон – Япония 2:2
 
17 ноябрь
17:15 БАА – Ўзбекистон
20:00 Япония - Кувайт
 
20 ноябрь
17:15 Кувайт – Ўзбекистон
20:00 БАА – Япония