Дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчиси маълум қилинди
Nov. 13, 2018, 8:37 p.m. 19397

Италиялик журналист Танкреди Палмери дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари ҳақидаги маълумотлари билан ўртоқлашди.

Унга кўра, «Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси ҳаммадан кўп пул ишлаб топаётгани маълум бўлди. Унинг йиллик маоши 40 миллион еврога тенг. Иккинчи ўринда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду (31 миллион евро), учинчи ўринда «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар (30 миллион евро).

Топ-10 дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчилари:

1. Лионель Месси («Барселона») – 40 миллион евро
2. Криштиану Роналду («Ювентус») - 31 
3. Неймар («ПСЖ») - 30
4. Андрес Иньеста («Виссел Кобе») – 25 
5. Оскар («Шанхай СИПГ») – 24
6. Алексис Санчес («Манчестер Юнайтед») – 22,5
7. Антуан Гризманн («Атлетико») – 20
8. Халк («Шанхай СИПГ») – 20 
9. Хавьер Маскерано («Хэбэй Чайна Форчун») – 19
10. Хави («Ас-Садд») – 19.