«Янги Пирло» «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин
Nov. 12, 2018, 10:17 p.m. 3900

«Манчестер Сити» клуби Италиянинг В Серияси вакили «Брешиа» яримҳимоячиси Сандро Тонали хизматига қизиқиш билдирмоқда.

Ватанида «Янги Пирло» лақабини олган 19 ёшли футболчи «шаҳарликлар»нинг скаутлари назарига тушган. Яқинда Тонали Италия терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлари олдидан ташкил қилинган йиғинга ҳам чақирилган эди.

Аввалроқ, Сандро хизматига «Челси», «Ювентус», «Милан», «Рома», «Наполи» ва «Сампдория» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.