Роналду бир кўрсаткич бўйича топ-5 лигалар пешқадамига айланди
Nov. 12, 2018, 10:28 p.m. 10171

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европанинг топ-5 лигалари футболчилари орасида дарвозага энг кўп зарба йўллайдиган футболчидир.

Opta Sports хабарига кўра, Италия чемпионатининг 12та ўйинида португалиялик тўпни 88 марта дарвоза томон йўллаган. Улардан 8таси гол билан якунланган.

Роналду ортидан Николя Пепе («Лилль», 55 зарба), Серхио Агуэро («Манчестер Сити», 54), Лоренцо Инсинье («Наполи», 51) ва Эдин Жеко («Рома», 51) бормоқда.