Примеранинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи тақдирланди
Nov. 12, 2018, 10:42 p.m. 3274

«Валенсия» бош мураббий Марселино Гарсия Торал Ла Лигада эътирофга сазовор бўлди.

53 ёшли мутахассис 2017/18 мавсумининг энг яхши мураббийи деб топилди. Унинг бошчилигида «Валенсия» 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган эди.

Бугун Испаниянинг машҳур Marca нашри Ла Лига ва Hyundai ҳамкорлигида Марселинога махсус совринни топширди.