«Олтин тўп» сўровномаси натижалари бўйича махфий маълумотлар ошкор қилинди
Nov. 12, 2018, 7:06 p.m. 25722

Франциялик журналист Эрик Мамрут твиттер саҳифасида «Олтин тўп» сўровномаси натижаларининг дастлабки маълумотларини ошкор қилди.

Барча овозларнинг ярми ҳисоблаб чиқилганидан сўнг, сўровномада Хорватия терма жамоаси ва «Реал» клуби яримҳимоячиси Лука Модрич пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни «Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллаб турибди.

«Олтин тўп» ғолиби 3 декабрь куни Парижда ўтказиладиган тантанали тадбирда эълон қилинади.