«Бетис»га қарши ўйиндан сўнг, Пике ва Суарес ўртасида жанжал чиққан
Nov. 12, 2018, 10:34 p.m. 15226

Примера 12-туридан ўрин олган «Бетис»га (3:4) қарши ўйиндан сўнг, «Барселона» футболчилари Пике ва Луис Суарес орасида зиддият келиб чиқди.

Marca хабарига кўра, уругвайлик тўпурар Пикени ўтказиб юборган голлардан бирида очиқчасига айблаган. Ўз навбатида ҳимоячи хавфли вазиятларни голга айлантиролмаганини Луис Суареснинг юзига солган. 

Орага тушган футболчилар ҳар иккаласини муросага чақирмоқчи бўлишган. Бироқ Пике ва Суарес ўз фикридан қайтмай, бир-биридан узр сўрашни истамаганлар.