Узбек O'zbek
«Айнтрахт» йирик ғалабага эришди ва «Бавария»ни бешинчи ўринга тушириб юборди
Душанба, 12 Ноябр
3544

«Айнтрахт» Бундеслиганинг 11-турида «Шальке 04» билан ўйнади. Франкфуртдаги «Коммерцбанк-Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи гол Лука Йович томонидан урилди, у 61-дақиқада Анте Ребичнинг пасидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлим давомида Йович дублни расмийлаштирди, иккинчи гол урилишида унга яримҳимоячи Филип Костич ассистентлик қилди. Ўйиннинг 80-дақиқасида ҳужумчи Себастьен Аллер ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Бу ғалабадан кейин «Айнтрахт» очколари сонини 20тага етказди ва Германия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди, франкфуртликлар тўплар нисбати устунлиги эвазига Мюнхеннинг «Бавария»сини ортда қолдирган (20). «Шальке 04» эса 10 очкоси билан 14-ўринда жойлашган.

Кейинги турда «Айнтрахт» «Аугсбург» меҳмони бўлади, «Шальке 04» «Нюрнберг»ни қабул қилади. Икки ўйин ҳам 24 ноябрга белгиланган.

Германия чемпионати
11-тур
Айнтрахт Ф – Шальке 3:0 (0:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 61 Йович, 2:0 – 73 Йович, 3:0 – 80 Аллер.
Айнтрахт Ф – Трапп, Абраам, Хасебе, Ндика, да Кошта, де Гузман, Фернандес (Штендера, 87), Костич (Таватха, 90), Ребич, Аллер, Йович (Гачинович, 82).
Шальке – Фэрманн, Стамбули, Сане, Настасич, Бенталеб, Калиджури, Шопф, Сердар (Маккенни, 65), Ут (Коноплянка, 54), Эмболо (Харит, 83), Бургшталлер.
Огоҳлантиришлар: Бенталеб (31), Сане (73).

Тур ўйинлари

Турнир жадвали

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз