УЕФА ЦСКАга нисбатан интизомий иш очди
Nov. 9, 2018, 10:07 a.m. 1505

УЕФА Интизом қўмитаси Москванинг ЦСКА клубига нисбатан текширув белгилади. ЕЧЛ гуруҳ босқичи 4-турида «Рома»ни қабул қилган жамоа ўйин вақтида мухлислар томонидан тартибсизликлар келтириб чиқарилгани учун жазоланиши мумкин.

Қўмита ЦСКАни зина йўлаклари бекитиб қўйилгани, мухлислар томонидан майдонга нарса-буюмлар улоқтирилгани ва пиротехника воситаларидан фойдаланилганида айбламоқда. Бунинг учун қандай чора кўрилиши 22 ноябрь куни маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, «Лужники» стадионида ўтган баҳс мезбонларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якун топди. Натижада 4 турда 4 очко тўплаган ЦСКА «G» гуруҳининг учинчи ўрнини эгаллаб турибди. Дастлабки икки ўриндаги «Реал» ва «Рома» ҳисобида 9 очкодан бор. Сўнгги жамоа «Виктория Пльзень» 1 очко жамғаришга эришган.

Москваликлар кейинги турни ҳам ўз майдонларида ўтказишади – 27 ноябрь куни «Виктория» Россия пойтахтида меҳмон бўлади. Сўнгги турда (12 декабрь) Виктор Гончаренко жамоаси «Реал» майдонига сафар қилади.