Неймар «ПСЖ»да намунали хулқи учун ҳам мукофот олмоқда
Nov. 9, 2018, 6:38 p.m. 3415

«ПСЖ» клуби футболчиларга чиройли хулқ-атвор учун ҳам пул тўлаши маълум бўлди.

Хусусан, Неймар ҳафтасига 375 минг евро, Килиан Мбаппе 117 минг евро, Дани Алвес, Эдинсон Кавани ва Анхель Ди Мария – 70 минг евродан, Тиаго Силва – 33 минг евро билан тақдирланмоқда.

France 2 телеканалининг Football Leaks маълумотига таяниб хабар беришича, футболчилар ўйиндан олдин ва кейин мухлисларни олқишлаши, машғулотларга вақтида келиши ва клуб обрўсига путур етказмаслиги лозим.

Қоидабузарлик учун жарималар жорий қилинган – мукофот тўлиқ ёки қисман ушлаб қолинади. Аввалроқ, Марко Верратти маст ҳолда транспорт воситасини бошқариб, худди шундай жазоланган эди.