Муроджон Аҳмадалиев илк камарини ҳимоя қилиш учун америкалик боксчига қарши рингга кўтарилади
Nov. 9, 2018, 10:40 a.m. 3467

Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда ўтказади.

Атлантик Ситидаги «Hard Rock Hotel & Casino» аренасида ўтказиладиган жангда Аҳмадалиевга америкалик чарм қўлқоп устаси Исак Зарате рақиблик қилади. Муроджон ушбу жангда ўзининг WBA InterContinental камарини ҳимоя қилади. У август ойида чилилик боксчига қарши рингга кўтарилиб, рақибини биринчи рауддаёқ нокаутга учратган эди.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги фаолияти давомида 4 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг 3 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

Зарате эса 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. 3 та жангда мағлуб бўлган. Яна 3 та жангда эса дуранг қайд этган.