«Милан»нинг асосий таркиб хавбекларидан бири узоқ вақтга сафдан чиқди
Nov. 9, 2018, 5:46 p.m. 1878

«Милан»нинг аргентиналик яримҳимоячиси Лукас Билья жароҳат сабаб 4 ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

32 ёшли футболчи 31 октябрь куни тонгги машғулотлар вақтида жароҳат олган, шифокорлар унга болдир пайларининг шикастланиши ташхисини қўйишган. Кеча, 8 ноябрь куни у Финляндияда муваффақиятли операция қилинган. Шифокорларнинг айтишича, Бильянинг тикланиши учун 4 ой вақт талаб қилади.

Лукас «Милан»га 2017 йил ёзида «Лацио»дан келиб қўшилганди. У ушбу мавсумда жамоанинг 11 ўйинида майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган. Июль ойида хавбек Аргентина термасидаги фаолиятига якун ясаш қарорига келган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Европа лигасида «Бетис»га қарши кечган ўйинда (1:1) «россонери» ҳимоячиси Матео Мусаккио ҳам жароҳат олганди. У учрашув якунланишига бир неча дақиқа қолганида жамоадоши Франк Кессье билан тўқнашиб кетиб, ҳушидан кетган.