Месси Малкомнинг тақдиридан хавотирда
Nov. 9, 2018, 10:55 p.m. 10369

«Барселона» етакчиси Лионель Месси ҳужумчи Малкомнинг асосий таркибга кирмаётганидан хавотирда.

Mundo Deportivo хабарига кўра, аргентиналик бу ҳақда Эрнесто Вальверде билан гаплашиб олган.

Месси ундан: «Малком билан қандайдир муаммо борми?», - деб сўраган. Мутахассис: «Йўқ», - деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, Малком шу йил ёзда «Бордо» клубидан 41 миллион еврога харид қилинган эди. Ушбу мавсумда у атиги 4та ўйинда майдонга тушди ва жами 114 дақиқа ўйнади. 

Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Интер»га (1:1) қарши ўйинда ҳужумчи 81-дақиқада майдонга тушиб, «Барселона»даги илк голини урган эди.