АПЛ октябрь ойининг энг яхши футболчисини эълон қилди
Nov. 9, 2018, 10:17 p.m. 3761

«Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Англия Премьер-Лигасида октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Габонлик тўпурар ўтган ойда 3та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган эди. 

Қайд қилинишича, Обамеянг сўнгги уч ярим йил ичида «Арсенал»нинг бундай эътирофга эришган илк футболчиси бўлди. Охирги марта 2015 йил март ойида Оливье Жиру энг яхши деб топилган эди.

Обамеянг соврин учун курашда Росс Баркли («Челси», 3 гол + 3 узатма), Фернандиньо («Манчестер Сити», 1+1), Антони Марсиал («Манчестер Юнайтед», 4+0), Мэтью Райан («Брайтон», 17 сейв) ва Каллум Уилсонни («Борнмут», 3+2) ортда қолдирди.