Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “Dubai Cup” халқаро мусобақасида иштирок этади
Nov. 8, 2018, 11:45 a.m. 1698

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 олимпиадаси баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида, 12-20 ноябрь кунлари БААда бўлиб ўтадиган “Dubai cup” халқаро мусобақасида иштирок этади, деб хабар бермоқда ЎФА.

Унда терма жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилади, жамоани шакллантириш ишларини олиб борилади.

Мусобақада ҳамюртларимиз Япония, Кувайт ва БАА олимпия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади. 

Бош мураббий Равшан Ҳайдаров Дубайга қуйидаги футболчиларни олиб кетадиган бўлди:

Дарвозабонлар:
Умид Эргашев (“Насаф”)
Низомиддин Зиёвутдинов (ОКМК)
Умид Ҳамроев (“Пахтакор”) 
 
Ҳимоячилар:
Ҳусниддин Алиқулов (“Машъал”)
Илҳом Алижонов  (“Насаф”)
Ҳожиакбар Алижонов  (“Пахтакор”)
Ислом Қобилов  (“Бунёдкор”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”)
Шерзод Насруллоев (“Насаф”)
Дилшод Саидов (“Насаф”)
Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”)
 
Яримҳимоячилар:
Аброр Исмоилов (“Нефтчи”)
Фаррух Икромов (“Бунёдкор”)
Остон Урунов (“Навбаҳор”)
Даврон Умиров (“Металлург”)
Санжар Қодирқулов (“Бунёдкор”)
Ислом Кенжабоев (“Насаф”)
Шароф Муҳитдинов (“Насаф”)
Суҳроб Нуруллоев (“Металлург”)
Ислом Рашидхонов (“Насаф”)
Нурилло Тўхтасинов (“Сўғдиёна”)
Абдулла Абдуллаев (“Бунёдкор”)
 
Ҳужумчилар:
Азизбек Омонов (“Локомотив”)
Миржаҳон Мираҳмадов (“Бунёдкор”)
Бобур Абдухолиқов ("Насаф")
 
“Dubai cup” халқаро мусобақаси тақвими:

14 ноябрь,
Соат 17:15 БАА - Кувайт
Соат 20:00 Ўзбекистон – Япония
 
17 ноябрь
Соат 17:15 БАА – Ўзбекистон
Соат 20:00 Япония - Кувайт
 
20 ноябрь
Соат 17:15 Кувайт – Ўзбекистон
Соат 20:00 БАА – Япония
 
*Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган