Суперлигада ўйнайдиганлар жаҳон чемпионатида иштирок этмайдилар – Инфантино
Nov. 8, 2018, 1:45 a.m. 6129

ФИФА президенти Жанни Инфантино федерация Суперлига ташкил этиладиган бўлса, унда ўйнайдиган футболчиларни жаҳон чемпионатида иштирок этишга қўймаслигини айтди.

Аввалроқ Spiegel немис нашри Football Leaks портали ҳужжатларига асосланган ҳолда тергов ўтказган. Тергов давомида Европанинг 16 та етакчи клуби, жумладан, “Реал” “Барселона”, “Бавария”, “Арсенал”, “ПСЖ” Чемпионлар лигасига муқобил турнир ташкил этмоқчиликлари маълум бўлган. 

“Ёки биз билансиз, ёки кетасиз. Суперлигада ўйнайдиган футболчилар жаҳон чемпионати ва Европа чемпионати каби халқаро мусобақаларда ўйнай олмайдилар”, деб айтган Инфантино.