Рамос рақибининг бурнини синдирди
Nov. 8, 2018, 12:35 p.m. 6634

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган «Виктория»га (5:0) қарши ўйинда Милан Хавелнинг бурнини синдирди.

24 ёшли футболчи қон кетиши туфайли, ўйинни давом эттиролмади ва зудлик билан алмаштирилди. Ўйинни бошқарган ҳакам Дениз Айтекин Рамосга нисбатан ҳеч қандай чора кўрмади.

Беллашувдан сўнг, Рамос рақибига атайлаб жароҳат етказмаганини айтди.

«Мен унга жароҳат етказмоқчи эмасдим. Ўйиндан сўнг, кийиниш хонасига бориб, у билан гаплашмоқчи эдим. Аммо у шифохонага кетган экан. Шунда унга СМС юбордим», - деб Рамос сўзларини келтирмоқда AS.