«ПСЖ» трансферлар чоғида футболчининг ирқига эътибор бергани маълум бўлди
Nov. 8, 2018, 7:02 p.m. 5007

Франция матбуоти Football Leaks суриштирувига асосланган ҳолда «ПСЖ» клуби томонидан ирқий камситиш ҳолатларига йўл қўйилгани ҳақида ёзди.

2013 - 2018 йиллар давомида «ПСЖ» футболчиларнинг ирқига эътибор берган ва қоратанлиларни жамоага олмаган. 

Бундан ташқари, 2014 йили ёш қоратанли футболчи трансферидан воз кечилгач, клуб ичида низо келиб чиққан. Бу ҳақдаги батафсил маълумот кейинчалик ошкор қилиниши режалаштирилмоқда.

Аввалроқ, Football Leaks томонидан бир қанча махфий маълумотлар, жумладан «ПСЖ» клуби УЕФА собиқ президенти Жанни Инфантинонинг ноқонуний ёрдамида молиявий фэйр-плей қоидаларини айланиб ўтгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.