Погба Манчестерга «МЮ» аъзолари билан бирга қайтмаган
Nov. 8, 2018, 5:23 p.m. 8084

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба ЕЧЛ доирасидаги «Ювентус»га қарши ўйиндан сўнг Англияга жамоа билан бирга қайтмаган.

The Sun хабарига кўра, футболчи ўйиндан кейинги допинг-тестида ушланиб қолган. УЕФАнинг стандарт талабини бажарган хавбек самолётга кечиккан.

Қайд этилишича, клуб Погбани Туринда қолдириб кетмаслик учун қўлидан келган барча ишни қилган, аммо бунинг иложи бўлмагач, унинг кейинги рейс билан учиб кетишини таъминлаган.

Эслатиб ўтамиз, матбуотда Погбанинг «Ювентус»га қайтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрибди.