«Милан»ни 20 миллион евролик жарима кутмоқда
Nov. 8, 2018, 3:28 p.m. 1412

«Милан»ни молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айблаётган УЕФА клубни 20 миллион евро миқдорида жаримага тортиши мумкин.

Football Italia`нинг ёзишича, жаримадан ташқари клубга қишки трансферлар мавсумида янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказиш тақиқлаб қўйилиши эҳтимоли ҳам бор. УЕФА «россонери» иши бўйича 12 ноябрь куни қарор қабул қилади.

Forbes маълумотига кўра, клуб собиқ хўжайини Ли Йонгҳонг қўл остида ўтган мавсумни рекорд қийматда – 126 миллион евролик зарар билан якунлаган. Умуман, сўнгги беш мавсумда «Милан» жами 460 миллион евро зарар кўрган. Аввалроқ клуб Европа лигасидаги мукофот пулларидан маҳрум бўлиши айтилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ёзда УЕФА «Милан»ни еврокубоклардан четлатган, аммо Спорт Арбитраж Суди бу қарорни бекор қилган эди.