Мендеш ўз мижозини футбол тарихидаги тенгсиз ўйинчи деб атади
Nov. 8, 2018, 2:06 p.m. 8351

Таниқли футбол агенти Жорже Мендеш бу йил ҳам «Олтин тўп» соврини «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуга насиб этишини тахмин қилди.

«Менимча, Роналду бу йил «Олтин тўп»ни қўлга киритади. Унда ҳеч қандай камчилик йўқ. Криштиану – ҳозирги авлод ўйинчилари орасида ва умуман футбол тарихидаги энг яхши футболчи.

Ўйлашимча, буни тушуниш учун у кетганидан кейинги «Реал»га назар ташлашнинг ўзи кифоя қилади. Худди шундай фикрни у келиши билан анча кучайишга эришган «Ювентус»га нисбатан ҳам айтиш мумкин», - дея таъкидлаган Мендешнинг сўзларини келтириб ўтди Football Italia.

Эслатиб ўтамиз, кеча Football Leaks ушбу агент ҳужумчи Килиан Мбаппенинг «Монако»дан «ПСЖ»га ўтиши ортидан миллионлаб евро маблағ ишлаб олгани ҳақида хабар тарқатганди. Таажжубланарлиси шундаки, 52 ёшли агент франциялик ёш истеъдоднинг агенти ҳисобланмайди.