Мбаппенинг икки натижаси Гиннесс рекордлар китобига киритилди
Nov. 8, 2018, 9:14 p.m. 12005

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Гиннесс рекордлар китобининг икки карра рекордчисига айланди.

L'Équipe хабарига кўра, 2017 йилда футболчи томонидан эришилган ютуқлар расман китобга киритилди.

2017 йил 9 май куни Мбаппе «Монако» таркибида, Чемпионлар Лигаси яримфиналида «Ювентус»га гол урди ва бундай кўрсаткичга эришган энг ёш футболчига айланди – 18 ёш 140 кун.

Бундан ташқари, ҳужумчи 2017 йил декабрда «Олтин тўп» номзодлари рўйхатига киритилган энг ёш футболчи бўлди - 18 ёш 293 кун.