Луис Энрике Серхио Рамос ҳақидаги фикрларини баён қилди
Nov. 8, 2018, 10:47 p.m. 9305

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике «Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос ҳақидаги фикрларини баён қилди.

«Футболчиларга қаратилган ҳуштакбозлик – футболнинг бир қисмидир. Ўйинчилар мақтовга ҳам, танқидга ҳам тайёр туриши керак. Рамос обрў ва иродага эга ўзгача ўйинчи. У Испания терма жамоаси ва клуби билан кўплаб совринларни қўлга киритган. Рамос – ажойиб профессионал ва етакчи, у бошқалар учун ўрнак бўла олади», – деди Энрике.