Коутиньо жароҳат олиб, сафдан чиқди
Nov. 8, 2018, 6 p.m. 5264

«Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо жароҳат олди.

Тиббий кўрик натижасида бразилияликнинг чап оёғи орқа мушакларида узилиш борлиги аниқланди. Энди у 2-3 ҳафта давомида майдонга тушолмайди. 

Коутиньо 11 ноябрь куни ўтказиладиган «Бетис»га қарши ўйинни аниқ ўтказиб юборади. 24 ноябрга белгиланган «Атлетико»га қарши баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида турибди. 

Ушбу мавсумда Коутиньо Ла Лига доирасида 11та ўйин ўтказиб, 4та гол урган ва 1та голга ҳаммуаллифлик қилган.