Конте «Челси»нинг илтимосига кўнмади, унинг судлашиш нияти жиддий
Nov. 8, 2018, 4:34 p.m. 3070

«Челси»нинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте Лондон клуби вакиллари билан учрашиб, шартнома борасидаги келишмовчиликни судга оширмаган ҳолда ҳал этиб олиш таклифига рад жавобини берди. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатган.

Қайд этилишича, ҳозирда италиялик мураббийнинг адвокатлари ушбу иш юзасидан Спорт Арбитраж Суди билан иш олиб бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте «кўклар» билан шартномаси муддатидан олдин бир томонлама бекор қилингани учун товон пули талаб қилиб келмоқда. Аввалроқ у клубдан 23 миллион евро талаб қилаётгани маълум бўлганди. Конте битимнинг бекор қилингани учун 13 млн, унинг обрўсига путур етказилгани учун 10 млн евро миқдорида компенсация ундирмоқчи.