Кокорин ва Мамаев 8 февралгача қамоқда қолиши мумкин
Nov. 8, 2018, 8:36 p.m. 1338

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев устидан очилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари икки ойга узайтирилиши мумкин, деб хабар беради «Росбалт».

8 октябрь куни футболчилар Москва шаҳрида иккита муштлашувда иштирок этганидан сўнг, суд уларга нисбатан «Тан жароҳати етказиш» ва «Безорилик» моддалари бўйича жиноят ишини очиб, 8 декабрга қадар ҳибсга олган эди.

Ҳозирги кунда «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчиси Виталий Соловчук, Минпромторг мулозими Денис Пак ва ФГУП НАМИ бош директори Сергей Гайсин бу иш бўйича жабрланувчи деб топилган ва уларга қўшимча экспертиза тайинланган. Унда Кокорин ва Мамаев томомнидан етказилган жароҳатларнинг тури ва оғирлиги аниқланиши керак.

Бундан ташқари, тергов бошқармаси бу можаро бўйича янги видеолавҳаларни топган ва уларни ўрганиб чиқмоқда.