Эктор Купер «А» сертификати учун ўқиётган мураббийлар билан учрашди
Nov. 8, 2018, 3:51 p.m. 1866

Бугун, 8 ноябрь куни  "А" лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан учрашди. Тажрибали аргентиналик мутахассис учрашув давомида мураббийларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди.

ЎФА расмий сайтининг маълум қилишича, учрашувда мураббийлик соҳаси бўйича турли масалалар бўйича фикр алмашилди. 

24 нафар мураббий иштирок этаётган курсни ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади. Битирувчилар икки йил давомида мураббий сифатида фаолият юритиб, кейин "Pro" лицензияси учун ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.

Ушбу ўқув курсларида Темур Копадзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров  каби собиқ футболчилар иштирок ҳам этишяпти. Шунингдек, "А" лицензиясини қўлга киритиб бўлган мутахассислар - Улуғбек Бақоев, Жасур Абдураимов ва Жафар Ирисметовлар эркин тингловчи сифатида мазкур курсларда қатнашиб, билимларини янгилашмоқда.

Ўқув курслари  18 ноябрь кунига қадар давом этади.