Бензема: «Солари мавсум охирига қадар қолиши керак»
Nov. 8, 2018, 10:43 a.m. 3511

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган «Виктория»га (5:0) қарши ўйиндан сўнг, вақтинчалик бош мураббий Сантьяго Соларини қўллаб-қувватлади.

«Солари қолишини истайманми? Албатта, нега энди йўқ? У билан ишларимиз жойида.

Менимча, яқин 1-2 ой ичида янги мураббий келмаса керак. Солари камида мавсум охирига қадар қолиши керак. Биз ўзимизга бўлган ишончни тиклаб олдик ва муваффақият қозониш учун жиддий курашга тайёрмиз», - деди Бензема.

Аввалроқ, португалиялик мураббий Леонардо Жардим «Реал» клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.