Англия терма жамоасини 5 йил бошқарган мураббийни янги иш жойида танишмади
Nov. 8, 2018, 3:43 p.m. 4690

Октябрь охирида Филиппин терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Свен-Йоран Эрикссон уни илк йиғинда қандай кутиб олишгани ҳақида сўзлаб берди. Англия термасининг собиқ устози айтишича, на журналистлар ва на фанатлар машғулотларга ташриф буюрган.

«Мени ҳеч ким танимади. Аслида шундай бўлгани ҳам яхшироқ. Филиппинни футбол мамлакати деб бўлмайди.

Агар Англия, Италия ёки шу каби бошқа бир мамлакатга бориб қолсам, одамлар дарҳол буни пайқашган бўларди. Шундай бўлса-да, бу ерда мени барча нарса қониқтирмоқда», - деганн Эрикссоннинг сўзларини келтириб ўтди AFP.

70 ёшли мутахассис 6 ойлик шартномага имзо чеккан. У жамоани Жануби-шарқий Осиё чемпионати ва Осиё кубогига бошлаб боради.

Маълумот учун, Филиппин термаси Осиё кубоги дебютанти ҳисобланади. Жамоа БАА-2019 да плеф-офф босқичига чиқиш учун Жанубий Корея, Хитой ва Қирғизистон термалари билан кураш олиб боради.