Венгер «Милан» бош мураббийига айланиши ҳақидаги маълумотга ойдинлик киритди
Nov. 7, 2018, 8:41 a.m. 4449

Франциялик мутахассис Арсен Венгер «Милан» бош мураббийи сифатида иш бошлаши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Бу ҳақда beIN Sports хабар тарқатди.

«Бу нотўғри, сохта янгиликлардан. Агар қайсидир клуб билан шартнома имзолаганимда, бу ҳақда айтган бўлардим. ОАВда тарқалаётган маълумот эса хато.

Ҳозирда мен фақат beIN Sports`даги ишимга бор эътиборимни қаратганман ва бу ишни осон демаган бўлардим», - деб айтган мураббий.

Аввалроқ итальян клуби «Арсенал»нинг собиқ устози билан фаол музокаралар олиб бораётгани ва келишувга эришишга яқин тургани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи ўрталарида Арсен Венгер 2019 йил 1 январидан ишга қайтишни режалаштираётгани ҳақида айтганди.